Аҳролжон Рўзиев яна 4 йил муддатга UWW вице-президенти этиб сайланди
Албания пойтахти Тирана шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича ноолимпия вазн тоифасидаги жаҳон чемпионати доирасида Бирлашган кураш дунёси (УВВ)нинг янги сайланган бюро йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилот раҳбарияти қайта шакллантириб олинди.
Аҳамиятлиси, узоқ йиллардан бери УВВ вице-президенти вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган юртдошимиз, педагогика фанлари доктори, профессор Ахролжон Рўзиев яна 4 йил муддатга ушбу лавозимда ишлайдиган бўлди. Шунингдек, Михаил Мамиашвили ва Наталья Ярыгина (Россия), Теодорас Хамакос (Греция), Родик Якши (Турция) ҳамда Фуад Мескут (Марокаш) ҳам ташкилот вице-президенти сифатида фаолият олиб боришади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ахролжон Аҳмедовични ушбу масъулиятли лавозимга сайлангани билан муборакбод этиб, унга олдиндаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилаб қолади.