Ру En O'z
4 Июль 2021 2048

Ўзбек боксчилари Токиога йўл олишди

Яна 19 кундан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида узоқ кутилган Олимпия ўйинлари старт олади.

Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар анъанага кўра, тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа ўтказиладиган манзил – Япониянинг ўзида олиб боришади.

Марат Қурбонов бошчилигидаги чарм қўлқоп усталаримиз бироздан сўнг Тошкент халқаро аэропортидан Японияга парвоз қилишади. Боксчиларимиз учта таркиб билан Токионинг ўзида тайёргарликни олиб боришади.

Терма жамоамиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйилди. Уларга аэропортда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, шунингдек Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев ҳам омад тилашди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек боксчилари Токиодаги Олимпия ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этишади:

Эркаклар:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшод Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

-51 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Шаҳноза Юнусова

Маълумот учун, Токио Олимпиадасида бокс баҳслари 24 июль куни старт олади.

Text to speech