Ру En O'z
30 Октябрь 2024 374

Велоспорт бўйича терма жамоамизда хорижлик мураббийлар иш бошлашди

Бугун Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг янги Олимпиада цикли учун тайёргарлик дастури юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда федерациянинг сўнгги йиллардаги фаолияти таҳлил қилиниб, олдинда турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик дастури кўриб чиқилди.

Тадбирда спикер сифатида қатнашган “Tashkent City Professional Cycling Team” клуби менежери Фаррух Худойқулов юқоридаги мавзулар бўйича батафсил маълумот берди. Хусусан, терма жамоамиз илк бор Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 4 та йўлланмага сазовор бўлгани, клубнинг халқаро майдондаги иштироки ҳақида тўхталди. Шундан сўнг, Тошкент-2025 ёшлар ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш бўйича дастур билан таништирди. Унга мувофиқ, хорижлик мураббийлар Жузеппе Тони (Италия), Йохан Домбруш (Германия) Володимир Старчик (Украина) терма жамоамизга жалб этилган.

Анжуман давомида ОАВ вакиллари билан мулоқот ўтказилди ва унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Text to speech