29 Октябрь 2024
137
Алиев ва Бердимуратов учинчи ўрин учун гиламга чиқишади
Албанияда спорт курашлари бўйича ноолимпия вазн тоифаларидаги жаҳон чемпионатининг биринчи куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, дастлабки кун Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзолари Абдулло Алиев (-72 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов (-82 кг) баҳс олиб боришди.
Ҳар икки ҳамюртимиз ҳам чорак финалда имкониятни бой беришди. Ушбу босқичда улардан устун келган спортчилар финалгача етиб боргани боис Алиев ҳам, Бердимуратов ҳам бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлишди. Бунинг учун полвонларимиз дастлаб ўтиш босқичида иштирок этишади.
Ўтиш босқичи:
-72 кг: Абдулло Алиев – Хайк Меликян (Арманистон)
-82 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Гурбан Гурбанов (Озарбайжон)