FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
28 Октябр 2024 1761

Расмийлар аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарликни муҳокама қилишди

5-10 ноябрь кунлари мамлакатимизда илк бор аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бугун МОҚда ушбу мусобақанинг тайёргарлик жараёнига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Унда Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси (IMMAF) президенти Керрит Браун, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Нарбаев ва Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон ММА ассоциацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Учрашув давомида мусобақанинг ташкилий масалалари батафсил кўриб чиқилди. Хусусан, Ойбек Омилович жаноб Браунга мамлакатимиз сўнгги йилларда дзюдо, бокс, оғир атлетика, футзал, эшкак эшиш каби спорт турларидан дунё биринчиликларини қабул қилиш орқали маҳаллий мутахассислар катта тажрибага эга экани, бундай малака билан аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионати ҳам юқори савияда ўтказилишини таъкидлади.

Ўз навбатида, халқаро мутахассис диёримизда яккакураш турларига қизиқиш юқорилиги, юртимизнинг бу борадаги салоҳиятига ҳеч қандай шубҳа қилмаётганини билдирди. Суҳбат давомида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими, меҳмонлар учун яратиладиган шароитлар, транспорт-логистика ва бошқа масалалар бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Text to speech