Ру En O'z
4 Июль 2021 2010

Ғазалкентда эшкак эшувчиларимизнинг йиғини қизғин ўтмоқда

Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида жойлашган “Қалдирғоч” базасида эшкак эшиш спорт турлари бўйича терма жамоамизнинг Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги қизғин давом этмоқда. Йиғинга 30 нафардан ортиқ спортчи жалб этилган бўлиб, асосий тайёргарлик яна 19 кундан сўнг старт оладиган Олимпия ўйинларига қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, эшкак эшиш спорт турларида Олимпия ўйинларига 6 та йўлланма қўлга киритилган бўлиб, лицензиатларимиз ушбу базада 16 июлга қадар тайёргарликни давом эттиришади. Шунингдек, пара-каноэчиларимиз ҳам мазкур йиғинга жалб қилинган. Паралимпия лицензиатлари режага кўра 24 августгача йиғин ўтказишади. Таъкидлаш жоиз, ушбу машғулотлар лицензиатларимиз учун Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берса, қолган вакилларимиз учун Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва бошқа йирик мусобақаларга қаратилган.

Text to speech