Конкур бўйича халқаро мусобақада чавандозларимиз муваффақиятли қатнашишди
Тошкентда конкур бўйича “Jumping world challenge final” турнири ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда дунёнинг 11 мамлакатидан ташриф буюрган 20 нафардан ортиқ моҳир чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари икки дастурда олтин медалларни қўлга киритишди. Кичик финал дастурида Акбар Шарипов энг яхши натижани қайд этган бўлса, Мирзоҳид Мусаев катта финал йўналишида бош совринга эга чиқди.
Кичик финал, 115 см (тўсиқ баландлиги)
1. Акбар Шарипов (Ўзбекистон, “La Blue Rouge” лақабли отда)
2. Кристи Нейр (Цингапур, “La Luna”)
3. Диван Босман (ЖАР, «Queen»)
Катта финал, 120 см:
1. Мирзоҳид Мусаев (Ўзбекистон, «Casamira»)
2. Глория Иеромаззо (Доминикан Республикаси, “Jangcy L”)
3. Виктория Грейвенштейн (ЖАР, “Jodcasall A-Z”)