Ру En O'z
2 Июль 2021 1824

Спортчиларимиз саломатлиги Миллий Олимпия қўмитаси назоратида

Миллий Олимпия қўмитаси Республика спорт базаларида машғулотлар олиб бораётган атлетларимизнинг саломатлигини текширишда давом этади.

Маълумки, айни пайтда асосий терма жамоаларимиз Янгиобод ва Дукент ўқув базаларида шуғулланишмоқда. У ерда таэквондо, паралимпия, спорт курашлари, қиличбоз ва боксчиларимизни учратишимиз мумкин.

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази вакиллари ҳар куни спортчиларимизнинг саломатлигини кўздан кечириш қаторида, улардан ПЗР тест синовларини олишмоқда. Кунига камида икки маҳалдан тана ҳароратлари ўлчаниб, саломатликлари билан боғлиқ барча жараёнлар кўздан кечирилмоқда.

Ўз навбатида федерациялар шифокорлари билан суҳбатда, ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда янгича талабларга риоя қилиш, ижтимоий масофага риоя қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

Text to speech