Ру En O'z
4 Октябрь 2024 211

2024 йилнинг III чорагида МОҚ учун ажратилган маблағлар бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

2024 йилнинг III чораги давомида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 20 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ ҳамда федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари молиялаштирилди.

2024 йил 3 чорак

Text to speech