22 Октябрь 2024
283
Саблячи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичида қатнашиш учун Кореяга жўнаб кетишди
1-2 ноябрь кунлари Корея Республикасининг Пусан шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Қизлар ўртасидаги ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Кореяга йўл олишди.
Терма жамоамиз таркибида ёшлар ўртасидаги жаҳон рейтингини бошқариб келаётган ҳамюртимиз Фернанда Эррера, қолаверса, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова, Наргиза Жаксибаева ҳамда Аякўз Жумамуратова каби номларни учратиш мумкин. Дастурга кўра, 1 ноябрь куни яккалик, 2 ноябрь санасида жамоавий дастурдаги баҳслар бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, қизларимиз жамоавий дастурда жаҳон рейтинги етакчиси сифатида иштирок этишади.