Ёш курашчимиз жаҳон чемпионати финалида!
Албанияда спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи кун беллашувлари ортда қолди. Қувонарлиси, -60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган юртдошимиз Алишер Ғаниев финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун у нейтрал мақомда курашаётган Динислам Бамматов билан чемпионлик учун кураш олиб боради. Афсуски, саралашда имкониятни бой берган Аброр Атабаев (-72 кг) ҳамда Самандар Бобоназаров (-82 кг) медаллар учун курашиш имкониятини бой беришди.
Финал:
-60 кг: Алишер Ғаниев – Динислам Бамматов (Нейтрал спортчи)
Бугун ўтказиладиган саралаш баҳсларида яна бир юртдошимиз иштирокини бошлайди. -77 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Дониёрхон Накибов норвегиялик Людвиг Хатландга қарши гиламга чиқади.
Саралаш:
-77 кг: Дониёрхон Накибов – Людвиг Хатланд (Норвегия)