21 Октябрь 2024
253
Ёш курашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашмоқда
Бугун Албанияда спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Дастурга кўра, беллашувларни юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси саралаш баҳсларини ўтказади. Ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
-60 кг: Алишер Ғаниев - Георгиос Скарпелло (Германия)
-72 кг: Аброр Атабаев - Брандон Наварро (Пуэрто-Рико)
-82 кг: Самандар Бобоназаров - Миклош Киралоҳази (Венгрия)