2 Июль 2021
2003
Коронавирусга қарши эмлаш давом этмоқда: бу сафар боксчиларимиз вакцина олишди
Токио Олимпиадасида қатнашадиган спортчиларимизни коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда.
Бунгача бир неча спорт тури бўйича вакилларимиз коронавирусга қарши эмланишди.
Бугун Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари вакцина олишди.
Чарм қўлқоп усталаримиз бунгача биринчи босқич доирасида эмланишганди. 4 июль куни Токиога жўнаб кетадиган боксчиларимизга нисбатан бугун вакцинация жараёнининг иккинчи босқичи амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 11 нафар аъзоси иштирок этади. Уларнинг 8 нафари эркаклар, яна 3 нафари эса қизлардир.