Ру En O'z
20 Октябрь 2024 123

Шоҳруҳ Давлатов Кенияда шуғулланмоқда

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов яна Кенияда ўқув-машғулот йиғинларига киришди. Ҳамюртимиз Итен шаҳарда ноябрь ойининг сўнггига қадар шуғулланади.

Режага кўра, Давлатов 27 октябрь куни Валенсияда ўтадиган нуфузли ярим марафон турнирида стартга чиқади. Шундан сўнг яна Кенияда тайёргарликни давом эттиради. Атлетимиз 27 ноябрь куни Итендаги сўнгги машғулотни ўтказиб, яна Валенцияга йўл олади. У ерда ҳамюртимиз 1 декабрга белгиланган «платинум» даражасидаги марафонда қатнашади.

Text to speech