19 Октябрь 2024
271
Оғир атлетикачиларимиз Чирчиқ йиғинида
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Машғулотлар терма жамоанинг Чирчиқдаги базасида ташкил этиляпти.
Бош мураббий Баҳром Мендибоевга кўра, кўп босқичли йиғин иккинчи босқичига етиб келган бўлиб, спортчилар умумий жисмоний тайёргарликдан сўнг махсус базавий техникалар устида ишлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёргарлик декабрь ойида Баҳрайн мезбонлик қиладиган дунё биринчилигига тайёргарлик вазифасини бажариб беради.