Ру En O'z
19 Октябрь 2024 217

Дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори нотада тугатдик

Тошкент мезбонлик қилган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Маълум қилганимиздек, мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Аҳамиятлиси, йигитларимиз ҳам, қизларимиз ҳам саралашдан муваффақиятли ўтиб, финал босқичигача етиб келишди. Якунда Францияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган қизларимиз олтин медалларга сазовор бўлишди. Йигитларимиз эса Мўғулистонга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалларни қўлга киритишди.

Шу тариқа, илк бор юртимизда ташкил этилган мазкур йўналишдаги дунё биринчилиги поёнига етди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси унда қайд этилган улкан натижалар билан барча ҳарбий спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, мухлисларимизни қутлаб қолади.

Text to speech