18 Октябрь 2024
367
Ҳарбий дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида тенгсиз бўлишди
Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яккалик баҳслари ортда қолди. Муросасиз кечган иккинчи кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 2 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
-81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
Кумуш медаль:
-81 кг: Мусо Собиров
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Шу тариқа, ҳамюртларимиз яккалик баҳсларини 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умунжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди. Бугун жамоавий дастурдан ўрин олган беллашувлар ўтказилади.