17 Октябрь 2024
373
Боксчи қизларимиз Янгиобод йиғинида
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Янгиободда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. 5 октябрда бошланган мазкур йиғин 20 октябрда якунига етади.
Бош мураббий Элшод Расуловнинг таъкидлашича, машғулотларда спортчиларимизнинг техникасини кучайтириш ва махсус комбинацияларга эътибор қаратилмоқда. Мазкур йиғин 28 ноябрь – 12 декабрь кунлари Иорданияда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.