Ру En O'z
17 Октябрь 2024 477

Ҳарбий дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини саккизта медаль билан бошлашди

Маълум қилганимиздек, Тошкентда дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Биринчи кун кечки дастурдан ўрин олган финал беллашувларидан аввал мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов сўз олиб, мамлакатимизда биринчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Маросимнинг бадиий қисмидан кейин медаллар учун беллашувларга старт берилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Батафсил:

 Олтин медаль:
-52 кг: Гулҳаё Жўраева
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

 Кумуш медаль:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-63 кг: Нигина Сапарбаева
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев

 Бронза медаль:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
-60 кг: Баҳром Ботуров

Бугун эркаклар ўртасида -81, -90, -100 ва +100, аёллар ўртасида эса -70, -78 ва +78 кг вазн тоифаларидаги баҳслар ташкил этилади.

Text to speech