Ру En O'z
14 Октябрь 2024 123

Ёш волейболчиларимиз халқаро турнирда ғалаба қозонишди

Якунига етган ҳафта давомида Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида волейбол бўйича “CAVA U20 Menʼs Volleyball Championship 2024” мусобақаси бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон эркаклар жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Мусобақада Қирғизистон, Непал, Туркманистон, Малдив ороллари, Шри-Ланка ва Ўзбекистон жамоалари баҳс олиб боришди. Финал босқичида юртдошларимиз мезбон волейболчиларни 3:1 ҳисобида доғда қолдириб, биринчи ўринни эгаллашди.

Қайд этиш жоиз, турнир якунида ҳамюртларимиз Оғабей Ҳайдаров “Энг яхши ўйинчи”, Мирзиёд Муродов “Энг яхши тўп узатувчи”, Саиджамол Миробидинов эса “Энг яхши ҳужумчи” номинацияларида тенгсиз деб топилишди.

Text to speech