13 Октябрь 2024
255
Дзюдочиларимиз Абу-Даби катта дубулға турнирини иккита медаль билан якунлашди
БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифаларидаги баҳслар ташкил этилди.
Бугун юртдошларимиздан +100 кг вазнда курашган Ўткирбек Тўрабоев бронза медали соҳибига айланди. Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда нейтрал мақомдаги атлет Тамерлан Башаевдан устун келди ва илк бор мазкур таснифдаги турнирда медаль қўлга киритди.
Шу тариқа, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақани 2 та бронза медали билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, турнирнинг илк кунида Муҳриддин Тиловов (-66 кг) ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.