Ру En O'z
13 Октябрь 2024 455

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида иккинчи бўлишди

Самарқандда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

 Олтин медаль:
М2-: Д.Худойбердиев, Ф.Каримов
М8+: А.Турдиев, Д.Худойбердиев, Ш.Ҳамдамов, Е.Агафонов, Ф.Облақулов, Д.Давронов, Ф.Каримов, С.Ҳамроқулов

 Кумуш медаль:
W2х: А.Пракатень, М.Тагматова
М1х: М.Маматқулов
М4х: Ж.Турғунов, Ш.Холмурзаев, М.Маматқулов, С.Сафаралиев

 Бронза медаль:
W8+: С.Абдурашидова, Б.Сатторова, Р.Каримова, Р.Сатторова, В.Перегудова, С.Қўзимуродова, О.Сатторова, А.Сметуллаева
LW4x: Ш.Раҳмонқулова, А.Драсутите, Ш.Жўрабоева, Е.Соловьёва

Шу тариқа, спортчиларимиз мазкур қитъа биринчилигини 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан сўнг иккинчи ўринда якунлашди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мусобақада қўлга киритилган натижалар билан мамлакат Ровинг&Саноэ федерацияси, спортчи ва мураббийларни қутлайди.

Text to speech