13 Октябрь 2024
265
Ёш триатлончимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Бугун Гонконгда триатлон бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, U17 йўналишидаги беллашувларда ҳамюртимиз Диана Бектемирова кумуш медални қўлга киритди.
Мазкур дастурда спортчилар 375 метрга сузиш, 9 км велопойга ва 2,5 кмга югуриш бўйича куч синашишди. Беллашувда Япония вакиласига олтин медаль насиб этган бўлса, мезбон атлет кучли учликни якунлаб берди.