“Спортни сев, спорт билан яша!”: Самарқандда мини-футбол ғолиби аниқланди
Республикамиз бўйлаб “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақаси давом этмоқда. Ортда қолган июнь ойида Самарқандда мини-футбол ойлиги ўтказилди.
Маълумотларга кўра, июнь ойи давомида вилоятнинг 607 маҳалласидан 10 минг нафардан ортиқ ёшлар мазкур мусобақада иштирок этишди. Самарқанд шаҳрида ўтган финал босқичида уларнинг энг кучлилари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Учинчи ўрин мезбон жамоага насиб этди. Бош соврин учун кечган беллашувда Иштихон ва Ургут жамоалари тўқнаш келишди. Шиддатли курашларга бой бўлган беллашувда иштихонлик ёшларнинг қўли баланд келди.
“Спортни сев, спорт билан яша!”
Мини-футбол, Самарқанд вилояти
1. Иштихон тумани
2. Ургут тумани
3. Самарқанд шаҳар
Регламентга кўра, келгуси ой самарқандлик ёшлар шахмат-шашка йўналишида беллашадилар.