Ру En O'z
10 Октябрь 2024 189

Йигитларимизда мағлубият

Астанада стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда йигитларимиз жамоавий дастурда Шри-Ланкани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 17-поғонада иштирокларини якунлашди.

Афсуски, жуфтлик дастури улар учун омадсиз ўтди. Чемпионатда қатнашган ҳар икки жуфтлигимиз, шунингдек, микст дастуридаги стол теннисчиларимиз ҳам имкониятни бой беришди. Қизларимиздан Н.Тожихонова / А.Ҳасанова тандеми дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтди. Энди улар эртага С.Ода / С.Ёко (Япония) жуфтлигига қарши баҳс олиб боришади. М.Магдиева / А.Камалова эса А.Мухержи / С.Мухержи (Ҳиндистон) жуфтлиги билан куч синашади.

Бугун кун давомида ҳамюртларимиз яккалик дастурида дастлабки саралаш босқичидаги иштирокларини ўтказишади.

Text to speech