9 Октябрь 2024
207
Стол теннисчи қизларимиз Осиё чемпионатида ўн иккинчи бўлишди
Қозоғистонда ўтаётган стол тенниси бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кун қизларимиз жамоавий дастурдаги иштирокларини якунлашди.
11-14-поғоналар учун кечган беллашувда ҳамюртларимиз дастлаб мезбонларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 11-ўрин эгаси аниқланган баҳсда Малайзия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва қизларимиз мазкур йўналишда 12-бўлишди. Йигитларимиз эса бугун 17-ўрин учун Шри-Ланкага қарши ўйин ўтказишади. Шунингдек, кун давомида ҳамюртларимиз микст ва жуфтлик дастурларида саралаш баҳсларини бошлашади.
Куннинг энг шов-шувли янгилиги 14 ёшли эронлик стол теннисчи Беньямин Фаражи жамоавий дастурда хитойлик жаҳон рейтинги етакчиси Чутсин Ванни мағлубиятга учратгани бўлди.