Ру En O'z
7 Октябрь 2024 320

Тошкент-2025: Миллий Олимпия қўмитасида федерация масъуллари ва дирекция ходимлари билан йиғилиш ўтказилди

Бугун Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига киритилиши кўзда тутилган спорт турлари ва дастурлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Спорт вазирлиги, федерация ва ассоциациялар масъуллари, Ўйинлар дирекцияси ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ойбек Омилович ишга масъулият билан ёндашаётган барчага миннатдорчилик билдириб, жараённинг катта қисми ортда қолгани, Ўйинлар тақвимининг лойиҳаси анча шакллантириб олингани ҳақида айтиб ўтди. Ўз навбатида, Шерзод Рихсибаевич бор эътибор тайёргарлик режасини пухта ишлаб чиқиш ва саралаб олинаётган номзодларга кўпроқ аҳамият беришга қаратилишини қўшимча қилди.

Йиғилиш давомида федерация вакиллари билан Ўйинлар дастуридан жой олаётган йўналишлар, уларда иштирок этиши кутилаётган спортчилар рўйхатини шакллантириш, ҳар бир спорт туридаги ёш тоифаларини яна бир карра кўриб чиқиш бўйича атрофлича фикр алмашилди. Расмийлар давлатимиз терма жамоаларнинг тайёргарлиги учун ҳамма шароитларни яратиб бериши, бунга мос равишда ёш атлетларимиз муҳим ғалабаларни қўлга киритишлари зарурлигини билдирдилар.

Text to speech