Ру En O'z
1 Июль 2021 1619

Чарос Қаюмовани табриклаймиз!

Бугун таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Чарос Қаюмова таваллуд кунини нишонламоқда.

Чарос Қаюмова 1999 йил 1 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. Таэквондо WT бўйича 2019 йил Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон армия ўйинлари ғолиби. Жорий йил Ливанда ўтказилган Осиё чемпионати ҳамда “Beyrut Open” халқаро мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Қаюмова Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва бошқа бир қатор нуфузли мусобақаларда терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси таэквондочимизни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech