Ру En O'z
6 Октябрь 2024 378

Таэквондочиларимиздан яна бир тарихий натижа

Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз учун якунланди. Дунёнинг энг кучли ёш таэквондочилари ўртасида кечган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.

 Олтин медаль:
-45 кг: Дилмурод Маъруфжонов

 Бронза медаль:
-48 кг: Беҳруз Салимов

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа ўзбек таэквондоси учун тарихий аҳамият касб этди. Боиси, мазкур ёш тоифасидаги дунё биринчиликларида ўзбекистонлик спортчилар ҳали олтин медалга сазовор бўлишмаган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат таэквондо ассоциацияси, спортчи ва мураббийларни ушбу мусобақада қўлга киритилган натижа билан самимий қутлайди.

Text to speech