4 Октябрь 2024
175
Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида учинчи медални қўлга киритишди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи бронза медалига эга чиқди. Ушбу медаль -90 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Саманов ҳисобига ёзилди.
Ярим финалда имкониятни бой берган полвонимиз бронза медали учун баҳсда италиялик Ҳенри Овусу билан тўқнаш келди. Муросасиз беллашувда юртдошимиз рақибини ушлаш ҳолатида мағлубиятга учратиб, ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.