Ру En O'z
3 Октябрь 2024 111

Душанбедан яна бир хушхабар

Дзюдо бўйича ёшлар ўртасида кечаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу муваффақиятга -73 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз Мардон Равшанов эришди. Ярим финалда япониялик рақибига имкониятни бой берган Равшанов бронза медали учун беллашувда италиялик Мануэль Парлатидан устун келиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Text to speech