Ру En O'z
3 Октябрь 2024 369

Рустам Ассакалов юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унга кўра, яқин йиллар юртимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилган Рустам Ассакалов энди асосий жамоа бошқарувига ўтади. Унинг олдига спортчиларимизни Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли мутахассис Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Ассакалов фаолияти давомида учта Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 1 тадан кумуш ва бронза, қитъа биринчиликларининг эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Схатбаевичнинг мураббийлик фаолиятида ҳам улкан омад ва муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech