2 Октябрь 2024
458
Ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Қувонарлиси, илк кундаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медали ёзилди.
-60 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Муродил Муродиллаев шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Ярим финалда мезбон спортчига имкониятни бой берган юртдошимиз учинчи ўрин учун баҳсда АҚШ вакили Жонатан Янгни мағлубоятга учратиб, ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.