2 Октябрь 2024
330
“Тошкент йўлбарси” Руфат Рисқиев 75 ёшда!
Бугун ўзбек боксининг ёрқин вакили, “Тошкент йўлбарси” номи билан шуҳрат қозонган афсона, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган илк ўзбек боксчиси, хусусан, Монреаль-1976 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби, 1974 йил Кубада ўтган жаҳон чемпионати ғолиби, «Дўстлик» ордени соҳиби Руфат Рисқиев туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Руфат Асадовични таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.