1 Октябрь 2024
273
Қадрли устоз ва мураббийлар,
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сиз азизларни бугунги шарафли касб байрамингиз билан самимий қутлайди. Бугун ўзбек спортчилари халқаро майдонда эришаётган тарихий ғалабаларда, шубҳасиз, Сизларнинг ҳам беқиёс хизматларингиз бор. Юртимиз спортининг равнақи йўлида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда барчангизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик ва омад тилаб қоламиз. Байрамингиз муборак бўлсин!