Байрам арафаси устозларга эҳтиром кўрсатилди
Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 1 октябрь — "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази (РОПСТТМ) устоз ҳамда мураббийларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Миллий Олимпия Қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, вазир маслаҳатчилари Авазжон Каримов ва Шарифжон Мўминджонов, РОПСТТМ устозлари, шунингдек, ушбу даргоҳда таълим олган таниқли спортчиларимиз иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган расмийлар соҳа вакилларини яқинлашиб келаётган айём билан қутлаб, атлетларимизнинг бугунги ғалабаларида мураббийларнинг ўрни ҳақида алоҳида тўхталишди. Якунда спортимиз ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган устоз ва мураббийлар байрам муносабати билан муносиб тақдирланди.