Ру En O'z
30 Июнь 2021 2029

Бир гуруҳ спотчиларимиз “Ёшлар куни” муносабати билан давлат мукофотларига сазовор бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан 30 июнь – «Ёшлар куни» муносабати билан турли соҳаларда фаол бўлган ёш авлод вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Аҳамиятлиси, улар орасида халқаро ареналарда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчиларимизни ҳам учратиш мумкин. Жумладан қуйидаги спортчиларимиз “Шуҳрат” медали билан тақдирланишди:

Абдуллаев Гуломжон Озодович – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ули – Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Дайибекова Зайнаб Казбековна – Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Жафаров Саиджамшид Рустам ўғли – Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси, Бухоро вилояти;

Матниязова Гулноза Жумабой қизи – Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Садуллаева Сафина Эркиновна – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Турдибекова Ситора Шавкат қизи – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Ўктамова Нигина Жасур қизи – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоси Муродуллоев Маъруфжон Файзулло ўғли “Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ёш спортчиларимизнинг муваффақиятларини юқори баҳолаб, мана шундай давлат мукофотларига лойиқ кўрган Ҳукуматимиз ва шахсан юртбошимиз, Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади. Ўз навбатида, спортчиларимизни давлатимиз раҳбарининг юксак эътирофи билан табриклайди ва олдинда турган Токио-2020 Олимпия ўйинларида уларга улкан ғалабалар тилаб қолади!

Text to speech