Ру En O'z
30 Сентябрь 2024 334

МОҚ ходимлари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг тегишли буйруғи билан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, терма жамоаларимизнинг халқаро майдонларда муносиб иштирок этишини таъминлашдаги жонкуярлиги, кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштирокини муносиб тақдирлаш мақсадида бир қатор соҳа мутахассисларига “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди. Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ходимлари ҳам бор.

Бугун МОҚда ушбу нишонни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

Буйруққа биноан МОҚ Ходимлар билан ишлаш хизмати бош инспектори Дилноза Сагдуллаева, Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори Миржалол Сайдуллаев ва Бош мутахассис Жаводилла Хасанбоев, Халқаро алоқалар департаменти Бош мутахассиси Нозим Атакалов ва етакчи мутахассис Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимовга мазкур кўкрак нишони тақдим этилди.

Шаҳрулло Шарипович ушбу совринларни ўз эгаларига топширар экан, уларнинг кўрсатган хизматларини алоҳида эътироф этди. Ўз навбатида, Ойбек Омилович эътироф этилган ходимларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилади.

Text to speech