Ру En O'z
29 Сентябрь 2024 220

Триатлончиларимиз Осиё кубогида олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

27-28 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида триатлон бўйича Осиё кубоги босқичи ўтказилди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медални аёллар ўртасидаги баҳсларида Алина Ҳакимова қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда эса Жереми Куиндос марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди.

Text to speech