Ру En O'z
29 Сентябрь 2024 244

Тошкентда 800 нафар енгил атлетикачимиз беллашмоқда

Шу кунларда пойтахтимизда енгил атлетика бўйича У16 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати ва катталар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 800 нафар атлет ғолиблик учун кураш олиб боряпти.

Улар орасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчилари Шарифа Давронова, Анвар Анваров каби атлетларимиз ҳам бор. Аҳамиятлиси, уч ҳатлаб сакраш дастурига ихтисослашган Давронова мазкур турнирда 100 метрга югуриш йўналишида ўз омадини синаб кўриб, 12.19 сония билан бронза медалига эга чиқди.

Ўзбекистон чемпионати келаси йил юртимизда ўтадиган Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари олдидан иқтидорли ёшларни селекция қилиш вазифасини ўтаб бераётган бўлса, катталар ўртасидаги кубок баҳслари орқали келгуси йилги халқаро мусобақалар учун терма жамоага номзодлар кўздан кечирилмоқда.

Text to speech