Мерганларимиз Осиё кубогида олтита медални қўлга киритишди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида стенддан отиш бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. 22-29 сентябрга мўлжалланган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини якунлади. Қувонарлиси, унда мерганларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Жорий йил бошида қитъа чемпионатида олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Беҳруз Шарапов бу гал ҳам ғолибликка эришиб, скит дастурида айни пайтда қитъамизнинг энг кучли спортчиларидан бири эканини яна бир карра кўрсатди. Батафсил:
Олтин медаль:
Беҳруз Шарапов (скит, яккалик)
Кумуш медаль:
Беҳруз Шарапов, Даниил Жалнин, Эрнест Саттаров (скит, жамоваий)
Азамат Қаюмов, Шоҳруҳ Садиров, Оҳунжон Абдуқодиров (трап, жамоавий)
Бекзод Абдураҳимов (скит, яккалик)
Бронза медаль:
Азамат Қаюмов (трап, яккалик)
Бекзод Абдураҳимов, Георгий Попов, Тимур Еналиев (дабл трап, жамоавий)