Ру En O'z
28 Сентябрь 2024 216

Солиқ қўмитаси кубоги ёш иқтидорли стол теннисчиларни кашф қилди

27-28 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида стол тенниси бўйича Солиқ қўмитаси кубогининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Июль-сентябрь ойларида турнирнинг маҳалла, туман ва вилоят босқичлари ўтказилиб, энг сара ёш иқтидор эгалари ҳал қилувчи баҳсларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси, мамлакат стол тенниси федерацияси раҳбари Шерзод Кудбиев, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этишди. Расмийлар бу каби турнирлар мамлакатимизда стол теннисининг оммавийлигини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Беллашувлар U11, U15 ва 15 ёшдан катта бўлган ёш тоифаларида ташкил этилди. Қизиқарли ўйинлар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech