28 Сентябрь 2024
200
Баҳром Мендибоев ва Гулнора Арипова давлат мукофотларига сазовор бўлишди
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ давлат мукофотларига сазовор бўлишди.
Хусусан, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Мендибоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Гулнора Арипова “Соғлом турмуш” медали билан тақдирланишди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси давлат мукофотига сазовор бўлган ҳар икки мураббийни самимий қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилаб қолади.