Ру En O'z
27 Сентябрь 2024 334

Боксчи қизларимиз федерация базасида йиғин ўтказишмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси федерация базасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мазкур йиғин 28 ноябрь - 12 декабрь ойларида Иорданияда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Бош мураббий Элшод Расуловга кўра, ушбу йиғин 4 октябрга қадар давом этади. Шунингдек, у тоғда жисмоний юкламалар асосида ўтган йиғиндан сўнг ҳозирда спортчиларнинг техникасини оширишга аҳамият берилаётганини қўшимча қилди.

Бу уч босқичли йиғиннинг иккинчиси ҳисобланади. Режага кўра, қитъа биринчилиги йўлидаги сўнгги тайёргарлик йиғини 5-20 октябрь кунларига мўлжалланган.

Text to speech