Ру En O'z
26 Сентябрь 2024 308

Ёш дзюдочи қизлар Олимпия ўйинлари чемпиони билан машғулот ўтказишди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган “Judo Girls” клубининг навбатдаги кун машғулоти ёш қизларимизнинг ёдида муҳрланиб қолади. Боиси, унда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова клуб тарбияланувчилари билан машқ қилди.

Аниқроғи, дзюдо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган атлетимиз машғулотларни ўзи ўтказди. Бу эса ёш спортчиларнинг ўзларидаги ишонч ва дзюдога бўлган қизиқишларини янада орттиради. 1 соатдан ошиқ давом этган машғулотларда Келдиёрова жажжи қизалоқларга уларнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда керакли усулларни ўргатиб, етук спортчи бўлиб камол топишлари учун қимматли тавсияларини берди.

Text to speech