Ру En O'z
26 Сентябрь 2024 67

Жаҳон чемпионатида велоспортчиларимиз таркибида ўзгариш

Шу кунларда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида велошоссе бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашиши ҳақида маълум қилган эдик.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳамюртларимизнинг иштироки олдидан таркибда ўзгаришга қўл урди. Унга кўра, аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгаси дастурида Янина Кускова ўрнига Шаҳноза Абдуллаева стартга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, эртага юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб Никита Цветков U23 ёш тоифасидаги гуруҳ пойгаси дастурида ўз омадини синаб кўради.

Text to speech