Ёш оғир атлетикачиларимиз дунё биринчилигини тўртта медаль билан якунлашди
Ёш оғир атлетикачиларимиз Испаниянинг Леон шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди. 7 нафар спортчи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Батафсил:
Олтин медаль:
-89 кг: Диёрбек Эрматов (даст кўтариш)
Кумуш медаль:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (силтаб кўтариш)
-73 кг: Ҳусунбой Матрасулов (даст кўтариш)
Бронза медаль:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (икки кураш)
Қайд этиш жоиз, барча спортчиларимиз «А» гуруҳида медаллар учун кураш олиб боришди. 4 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарила олмаган бўлсалар ҳам, ўзлари учун улкан тажриба орттирдилар.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган барча атлетларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари, мамлакат оғир атлетика федерациясини самимий қутлайди.