Ру En O'z
25 Сентябрь 2024 768

Ўзбекистон кикбоксинг бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қиляпти

Айни кунларда пойтахтимиз кикбоксинг бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилмоқда. Бугун “Универсал” спорт мажмуасида ташкил этилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Жаҳон кикбоксинг ассоциацияси президенти Рой Бейкер, ARISF (ХОҚ томонидан тан олинган халқаро спорт федерациялари ассоциацияси) президенти Рафаелле Кьюлли, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти Асаджон Ходжаев, шунингдек, халқаро ташкилотнинг минтақалар бўйича раҳбарлари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган расмийлар кикбоксинг оламидаги мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилаётгани унинг юртимиз бўйлаб янада оммалашишига асос бўлиши, мамлакатимизда барча спорт турларининг ривожига аҳамият қаратилаётгани ҳақида алоҳида тўхталишди. Хусусан, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик атлетлар томонидан қайд этилган тарихий натижа бунга яққол мисол бўлиши таъкидланди.

Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган беллашувларга навбат берилди. 29 сентябрга қадар давом этадиган Жаҳон кубогида 53 мамлакатдан 1200 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Text to speech