25 Сентябрь 2024
290
Қиличбозларимиз Янгиободда йиғин ўтказишмоқда
Айни кунларда қиличбозлик бўйича турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоалари ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» спорт базасида ташкил этилаётган машғулотлар 28 сентябрга қадар давом этади.
Йиғин ёшларимиз учун олдинда турган Осиё чемпионати ва Жаҳон кубоги босқичларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Мазкур йиғинда умумий жисмоний тайёргарликка аҳамият қаратилмоқда. Шундан сўнг тайёргарликнинг иккинчи босқичи октябрь ойида Тошкентда давом этади.