24 Сентябрь 2024
1110
Диёрбек Эрматов жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида кечаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалига эга чиқди. -89 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов олтин медалга сазовор бўлди.
Юртдошимиз даст кўтариш машқида 162 кг билан энг юқори натижани қайд этди ва мазкур йўналишда биринчи ўринни эгаллади. Афсуски, ҳамюртимизга силтаб кўтариш машқида бироз омад етишмади. Ушбу йўналишда у 186 кг кўтариб бешинчи, 348 кг билан икки кураш бўйича тўртинчи поғонани банд этди.